Китобхонлик ҳафталиги доирасида

Китобхонлик ҳафталиги доирасида

Оқдарё туман Ахборот-кутубхона марказида жорий йилнинг 22 апрель куни,  “Китобхонлик хафталиги” доирасидаги 18-22 апрель кунлари давомида ўтказилган тадбирлар якуни бўйича маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Б.Ашуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Ойгул Маматова ҳамда 7, 8, 24, 55-умумтаълим мактабларининг ИММБ тарғиботчилари иштирок этган ушбу тарғибот тадбирида туман Маданият бўлими хонандалари ва 7, 55-мактабларнинг ижодкор, фаол ўқувчилари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбирда 26 апрель Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд куни муносабати билан шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилиб, ижод намуналаридан шеърлар ўқилди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар, ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM