Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам

Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам

Бугун эрта тонгдан Оқдарё туманида “Шанба – спорт куни!” лойиҳаси доирасида Оқдарё туман ҳокимлиги, туман ИИБ шахсий таркиби, туман тиббиёт бирлашмаси, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" шиори остида навбатдаги пиёда юриш марафони ўтказилди.  

Мазкур юриш марафони эрта тонг соат 8:00 да М-37 магистрал йўлининг Лойиш шаҳарчасига кириш қисмидан бошланди ҳамда марказий Амир Темур кўчаси бўйлаб давом этди.  ҳамда бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.
Мингга яқин иштирокчиларнинг пиёда юриш ҳаракатидан сўнг тадбир туман марказий стадионида бадантарбия машғулотлари билан давом этди.

Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.

Шундай экан, соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг!
  
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM