Пўлатдархон маҳалласида сектор раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди

Пўлатдархон маҳалласида сектор раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди

 Оқдарё туманида фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, аҳолини қийнаётган масалаларни биргаликда ҳал этиш мақсадида туман сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Хусусан, бугун сектор раҳбарларининг 2-сектор ҳудуди Миёнкол маҳалласида  ўтказилган сайёр қабулида Пўлатдархон маҳалласи фуқароларининг мурожаатлари эшитилди. 
 Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ечими осон мурожаатлар жойида бартараф этилди, муддат талаб қилинадиганлари бўйича эса масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM