Ўқувчи ёшларимиз гандбол мусобақасининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди

Ўқувчи ёшларимиз гандбол мусобақасининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Оқдарё тумани  ХТБ тасарруфидаги 57-умумтаълим мактабида вилоят бўйича умумтаълим мактаблари жамоалари ўртасида спортнинг Гандбол тури бўйича “Ёшлик  спорт жамоалари” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада вилоятимизнинг барча туманларидан ўқувчи ёшлар иштирок этишиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Қўл тўпи мусобақасининг якуний натижаларига кўра 3-ўрин Иштихон туманига, 2-ўрин Булунғур туманига, 1-ўрин Оқдарё тумани жамоасига насиб этди. 
Эндиликда туманимиз спортчи ёшлари мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиб, вилоятимиз шаънини ҳимоя қилишади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмат

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM