Бобур маҳалласи фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Бугун 1-сектор раҳбари Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Бобур маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Учрашув давомида туман раҳбари ушбу маҳаллада йўл, табиий газ, электр таъминоти масалалари, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя борасидаги амалий ишлар ва режалар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Мулоқот давомида фуқароларнинг таклиф ва саволлари тингланди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати