100 нафар ёшларимиз Хоразмга саёҳатга йўл олишди

100 нафар ёшларимиз Хоразмга саёҳатга йўл олишди

Бугун Оқдарё туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар дастури доирасида тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари, уюшмаган ёшлар, спорт соҳасида ютуқларга эришган, фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ҳамда энг фаол ёшлар етакчиларидан иборат 100 нафар ёшларимиз Хоразм вилоятига ички туризм бўйича саёҳатга йўл олишди.
Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов сафар олдидан ёшлар билан учрашиб, саёҳатлари мароқли ўтишини тилаган ҳолда, туман ҳокимлиги ёшларни ҳамиша қўллаб-қувватлашини ва бундан кейин ҳам бу каби тадбирлар кўплаб ташкиллаштирилишини таъкидлади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM