Профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмоқда

Профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмоқда

Маълумки, кейинги кунларда Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият кескинлашиб бормоқда. Шу  боисдан Оқдарё туман санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан инфекция тарқалишини олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар янада кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. 
Хусусан, бугун туман марказидаги Оқдарё деҳқон бозорида фуқаролардан янада огоҳ ва сергак бўлиш зарурлигини тарғиб этган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик дезинфекция ишлари ўтказилиб, бозор расталарида  ҳимоя тўсиқлари ўрнатилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM