“Бувижоним кийган либослар” кўргазмаси ташкил этилди

 “Бувижоним кийган либослар” кўргазмаси ташкил этилди

 

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида “Бувижоним кийган либослар” номли маърифий тадбир ва миллий либослар кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда филиал талаба қизлари ҳамда филиалга бириктирилган Оқдарё туманининг Даҳбед, Бозоржой маҳаллалари хотин-қизлари, фаоллари иштирок этишди.

Зеро, либос нафақат инсоннинг ташқи кўриниши безаги, балки ундаги ахлоқ-одоб, маънавият ва маданиятнинг белгисидир. Момо ва бувижонларимиз кийган миллий либослар ўзбек халқининг қадимий ва ўчмас маънавияти ва бой қадриятлари ўз ифодасини топган.

Тадбирда Даҳбед маҳалласининг фаол онахонларидан Сайёра Мамашарипова сўзга чиқиб, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаб, миллий либослар санъатини ривожлантириш, оммабоп даражасига олиб чиқиш, миллий либосларнинг эстетик қамровини кенгайтириш ва миллийликни тараннум этишга хизмат қилишини эътироф этди. Бу каби табдирлар маҳалла ва таълим муассасаси ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди.

          Талаба-ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга, урф-одатларга содиқлик руҳида тарбиялаш ҳамда талаба-қизларни миллий либослар кийишга тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур кўргазмада республикамизнинг турли ҳудудларида ёшлар ва хотин-қизларга мос яратилган, миллий ва замонавий услублар уйғунлашган либослар намойиш этилди. Шунингдек, тадбирда мамлакатимиз ёшларини муносиб тарбиялаш, кийиниш ва юриш-туриш одобларини ўргатиш, “оммавий маданият”нинг салбий унсурлари тарқалишини олдини олиш, миллий либосларнинг қулайлиги, иқлимга мослиги ва муносиблиги кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM