Шароити оғир оилага соғин сигир берилди

Шароити оғир оилага соғин сигир берилди

Яқинда 1-сектор ҳудуди “Янгиравот-2” маҳалласи Қоратери-2 қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Мурод Бойхўрозов туман ҳокимининг қабулида бўлиб, икки нафар фарзанди борлиги, қийналган вақтида ёлғиз сигирини ҳам сотиб юборганлиги ва эндиликда ногирон бўлсада оиласи билан қўшимча даромад топиш мақсадида деҳқончилик қилиши учун ер ажратишларини сўраб, мурожаат қилган эди. 
Мурожаат юзасидан 1-сектор раҳбари туман ҳокими Н.Сулаймонов фуқаро М.Бойхўрозовнинг уйига бориб, яшаш шароити билан яқиндан танишди ҳамда ушбу оиланинг имкониятидан келиб чиқиб, қандай кўмак берилса мақсадга мувофиқ бўлишини ўрганди.
Ушбу оилани ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш тарзини яхшилаш масадида бугун туман ҳокимлиги томонидан Мурод Бойхўрозов оиласига зотдор она-бола соғин сигир берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM