Оқдарё туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Оқдарё туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида тумандаги 4 та бошқарув офиси кесимида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 
Йиғилиш кун тартибига мувофиқ,

- “Бошқарув офис”лари ва маҳаллаларга бириктирилган “доимий вакил”лар томонидан ҳар бир маҳалланинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги ва “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

- Ҳар бир маҳаллада хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва МФЙ бўйича сўровномаларнинг тўлдирилиш ҳолати;

- Аҳолини, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафларларига киритилган фуқароларни ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сектор ходимлари, тижорат банклар раҳбарлари, 4 та бошқарув офиси раҳбарлари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар иштирок этишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM