Қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Бугун Оқдарё туманида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев раҳбарлигида ҳамда олий таълим муассасаларида ташриф буюрган соҳа олимлари ва малакали мутахассислар иштирокида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган семинар ўтказилди. 
 Оқдарё, Пайариқ, Иштихон туманлари қишлоқ хўжалиги ходимлари, ММТП раислари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган мазкур тадбирда соҳа масъуллари чигит экишдан ҳосил етиштиришгача бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, ғаллачиликдаги муҳим агротехник тадбирлар, сабзавот экинлари экиш, мевали боғ, токзорлар барпо қилиш, ишчиларга зарур шароит яратиш ва бошқа муҳим агротехник тадбирлар масалаларига тўхталди.
Семинар давомида фермерлар саволлар билан мурожаат қилишиб, қишлоқ хўжалиги масаласида муҳим маълумотларга эга бўлишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM