Мактаб филиалини алоҳида юридик мақомга эга бўлган мактабга айлантириш таклифи киритилган

Мактаб филиалини алоҳида юридик мақомга эга бўлган мактабга айлантириш таклифи киритилган

2021 йил 27 март куни “Kun.uz” Telegram канали орқали Оқдарё тумани Пичоқчи МФЙ, Тарнов қишлоғида жойлашган 30-умумтаълим мактаб филиали биноси тўғрисида “Дастурга киритилди, дастурдан чиқарилди ва яна киритилди” мавзусида танқидий мақола эълон қилинган. Ушбу танқидий мақолада билдирилган фикрлар тегишли мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

         Ҳақиқатдан ҳам филиал биноси 1975 йилда маҳаллий қурилиш материаллари ва хом ғиштдан ҳашар йўли билан қурилган. Бино 60 ўқувчи ўрнига мўлажалланган бўлиб, 3 та ўқув хонасидан иборат. Бугунги кунда ушбу филиал биносида жами 62 нафар 1-4 синфгача бўлган ўқувчилар таҳсил олишмоқда.

         Аслида ушбу филиал биноси 2018 йилда Давлат Дастурига киритилган эди. Бино  қурилиши юзасидан дастлабки лойиҳалаш ишлари бошланиб, бино қурилиши учун фермер хўжалигидан ер майдони ажратилиши бўйича туман ер ажратиш комиссиясининг хулосаси ҳамда туман ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги № 1923- қарори сонли қарори ҳам чиқарилган эди. 

         Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий мактабларни ташкил этиш тўғрисида”ги 2019 йил 26 ноябрдаги № ПҚ- 4537- сонли қарорига асосан, 2021 йилда филиал биносини янгидан қуриш ишлари Инвестиция Давлат Дастурига киритилган эди. Бироқ вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2021 йилга мўлжалланган Инвестиция Давлат Дастури қайта кўриб чиқилиб, филиал биносини қурилиши дастурдан чиқарилган, ҳозирги кунда ушбу ҳудудда ўқувчилар сонининг йилдан йилга ўсиб борилаётганлиги инобатга олиниб, филиал биносини 176 ўқувчи ўринга мўлжаллаб, янгидан қурилиши ҳамда филиал биносини алоҳида юридик мақомга эга бўлган мактабга айлантирилиши юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармасига ва вилоят ҳокимлигига тегишли таклифлар тақдим қилинган. Ушбу ишлар 2022 йилга мўлжалланган Давлат Дастури асосида амалга оширилиши бўйича тасдиқланган таклифлар тегишли юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилган.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими томонидан жорий йил январ ойида тасдиқланган 2021 йил инвестиция дастурига қўшимча таклиф этилаётган бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш ва реконструкция қилиш объектлари (лойиҳалари)нинг манзилли дастурига ҳам тумандаги 30-мактаб филиали биноси киритилган.

Оқдарё туман Халқ таълими бўлими

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM