Қишлоқ йўлини таъмирлаш эътиборга олинган

Қишлоқ йўлини таъмирлаш эътиборга олинган

 

Жорий йил 25  февраль куни “Оқдарё овози” газетасининг №8-сонида “Йўлга ким эътибор беради?” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақолада Оқдарё тумани Бобур маҳалласи Муллақўрғон қишлоғининг ички йўллари жуда аянчли ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётгани таъкидланган.

Ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, қишлоқ аҳли ушбу масалада туман ҳокимига мурожаат қилган ва қишлоқнинг асосий кўчасини 1 километр масофада асфальт қилиш дастурга киритилган ва кўча текисланиб, тош ётқизиш ишлари амалга оширилган. Шунингдек, йилнинг 2-чорагида қишлоқ ички йўлларига тош ётқизиш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM