ЁҒИНГАРЧИЛИК ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

ЁҒИНГАРЧИЛИК ОҚИБАТЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

 

Куни кеча Республикамизнинг барча ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилди.

Ушбу ёғингарчилик бизнинг туманимизни ҳам четлаб ўтмади. Оқибатда туман маркази Лойиш шаҳарчасининг ички йўлларига оқова сувлар тўпланиб қолиши кузатилди.

Мазкур ҳолатлар оқибатлари туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар туман бўлими ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда бартараф этилди.

Фуқаролардан ички ариқларни доимий равишда тозалаб туришлари, сув йўлида ҳар хил тўсиқлар ҳосил килмасликлари сўралади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM