Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Оқдарё туманида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Оқдарё туманида бўлди

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Салихов Эркин Тагирович жорий йилнинг 02-03-февраль кунлари Оқдарё туманида бўлди. Қонунчилик палатаси депутати ва Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибияти мудири Ортиқова Чарос Суннатовна  тумандаги "Даҳбет, “Кумушкент”, “Оқдарё”, “Лойиш”, "З.М.Бобур", “Амир Темур” ва “Янгиқўрғон”, "Ойтамғали" ва "Темирак" маҳаллаларидаги фаоллар билан учрашув ўтказди. Шунингдек, депутат туман тиббиёт бирлашмасидаги шароитлар билан танишди.

Кун давомида бўлиб ўтган учрашувлар давомида ташкилот ва таълим муассасалардаги ўқитувчи ва ҳодимларнинг таклиф ва ташаббуслари билан қизиқди. Шундан сўнг, аҳоли хонадонларига ҳам бориб, сайловчиларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганди. Учрашувлар давомида давлатимиз рахбари раислигида 2021 йил 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселекторда белгиланган устивор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Жойларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилди. Учрашувлар ва мулоқотлар давомида аҳоли томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, парламент ҳамда депутатлар фаолияти юзасидан билдирилаётган таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштирилади ҳамда таҳлил қилинади.

  

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM