Мақсадлари - Токио Олимпиадасида ғолиб чиқиш

Мақсадлари - Токио Олимпиадасида ғолиб чиқиш

 

Юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз аъзолари Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари совриндори Илхом Бахромов ҳамда уч карра Осиё чемпиони ва жахон чемпионати совриндори Ислом Бахромовларни жаҳон ареналарида қўлга киритган юксак натижалари билан фахр ва ғурурга тўламиз.

Ҳозирги вақтда  Ўзбекистон чемпионатига қаратган бу ака-ука курашчилар тинимсиз машғулотлар билан банд. Яқинда туманимизда кўтаринки руҳда бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусидаги тарғибот тадбирларида ҳам фаол иштирок этиб, улкан муваффаққият сирлари ҳақида сўзлаб беришди. Ака-ука Бахромовлар спортга кириб келишида унинг амакиси Исроил Бахромовни тилга олишади. Бу инсон юнон-рум кураши залига етаклаб борган. У ерда Урол Зиёев, кейинчалик Ҳаким Ҳакимовлардан кураш сирларини ўзлаштирган ва аста-секинлик билан кураш майдонларига кириб кела бошлаган. Улардаги курашга бўлган иштиёқ, устозлари берган ўгитлари, қолаверса, метндик ирода ва тинимсиз машғулотлар ўз натижаларини бериб, навбатма-навбат жахон ареналарида ғолиблик шохсупаларини забт эта бошлашди.

Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритишни мақсад қилишган ака-ука Ислом ва Илхом Бахромовларга 2021 йилда ўтказиладиган энг нуфузли мусобақада қатнашиб, Олимпиада чемпиони бўлиш йўлида омад тилаймиз.

 

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM