Оқдарёлик ёшларнинг муаммолари эшитилди

Оқдарёлик ёшларнинг муаммолари эшитилди

 

    Бугун Оқдарё туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув ўтказилди.

    Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят  ДХХ бошқармаси раҳбарияти ва туман ҳокими Н.Сулаймонов иштирокида ёшларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Тадбирда  сектор раҳбарлари, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ва 105 нафар ёшлар иштирок этишди.

    Учрашув давомида 34 нафар ёшлар томонидан муаммо ва таклифлар билан мурожаат қилинди. Хусусан, ёшлар бандлик,  тўлов-контрактини тўлашда ёрдам, уй-жой масаласи, мактабни интернет тизимига улаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик ташкил этиш бўйича имтиёзли кредит ажратишда ёрдам сўраган.

   Мурожаатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ижроси назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM