“Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

  “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Бугун, 13 ноябр куни Оқдарё туман ҳокимлиги, туман сектор рахбарлари, хамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Дахбед шаҳарчасида жойлашган 38-мактаб биносида ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди.

Мазкур меҳнат ярмаркасига тумандаги 50 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар жалб этилган ҳолда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўлган 470 та яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган махсулотларидан наъмуналар  билан иштирок этдилар.

Ярмаркада 140  нафар фуқаро шундан 64 нафари хотин-қизлар, 26 нафари коллеж битирувчилари, 7 нафари муддатли харбий хизматдан қайтганлар ҳамда ишсиз фуқаролар иштирок этди. Ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да тегишли ҳамкор давлат ташкилотлари томонидан саноат, ҳизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йуналишларида ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига яратилган иш ўринлари бўйича маълумотлар бурчаклари ҳам ташкил этилди.

Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролардан  22 нафари ишга жойлашишлари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да иштирок этган      70 нафар фуқарога касб-хунарга ўқитиш имкониятлари, жамоат ишларига қатнашиш ишлари тўғрисида тегишли маълумотлар ва 35 нафар фуқарога меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM