Оқдарё буюм бозорида ёнғин содир бўлди

Оқдарё буюм бозорида ёнғин содир бўлди

     Оқдарё туман Лойиш шаҳарчаси Амир Темур кўчасида жойлашган Оқдарё “Савдо комплекси” МЧЖга қарашли буюм бозорида ёнғин содир бўлди.
Оқдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг хабар беришича,  ёнғин 12 ноябрь, пайшанба куни тахминан соат 18:25 атрофида содир бўлган. Ёнғинни ўчиришда 4 та ёнғин қутқарув қисми 5 та ёнғин ўчириш автомобили билан иштирок этган.
     Оқдарё туман ФВБ ёнғин-қутқарув қисми ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач, ёнғин содир бўлаётган жойга 6 дақиқада етиб борган. Кийим-кечаклар ва бошқа буюмлар бўлган савдо дўконларини ўчириш учун тахминан 1 соат 10 дақиқа вақт кетган. Ёнғиннинг умумий майдони 180 квадрат метрни ташкил этган.
    Тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.

    Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM