“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш”  маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” 
маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

    Бугун Оқдарё туманида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бошланди.  Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласида бўлиб ўтган тарғибот тадбирларининг илк куни  чинакам байрамона ва жўшқинлик руҳида ташкил этилди. Унда спорт тадбирлари, қўл ишлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, китобхонлик, ёш мусаввирларнинг ижод маҳсуллари намойиш қилинди. 
    Уч навбатда ўтказилган мазкур тадбир давомида концерт дастури ташкил этилди, бу эса барчани рақсга чорлади. Бешта муҳим ташаббус ва шу каби  ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари  туманнинг “Янгиҳаёт” ва “Тараққиёт” маҳаллаларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM