Профилактик тадбирлар давом этмоқда
Бугун Оқдарё туман ДСЭНМ ходимлари томонидан “Чорбоғ-2” маҳалласининг Болтавой қишлоғида аҳоли хонадонларида ичимлик сувини зарарсизлантириш ишлари ўтказилди ва текшириш учун намуналар олинди. Шунингдек, тумандаги 10-19-44-умумтаълим мактабларида ҳамда Оқдарё дехқон бозоридаги умумий овқатланиш ошхоналарида “Сovid-19” коронавирус касаллигини олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Жумладан, 10-19-44- мактабларда дезтўшамалардан, антисептик воситалардан тўғри фойдаланиш, ижтимоий масофа сақлаш ҳамда ошхоналарда ҳар бир столда антисептик воситалар бўлиши тушунтирилди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати