Янгиободда туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Янгиободда туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

 

           Бугун “Янгиобод” маҳалласида Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймоновнинг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда сектор ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалланинг 114 нафар фуқаролари иштирок этишди.

 “Янгиобод” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар уй-жой таъмири, йўл, иш билан таъминланиш, электр ва табиий газ таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.

       Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

      Тадбирдан сўнг ҳоким маҳалла ҳудудидаги 21 умумтаълим мактабидаги янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида мутасаддиларига тегишли топшириқлар берди.

 

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM