ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XI СЕССИЯСИ

  ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XI СЕССИЯСИ

 

      Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу галги сессия онлайн тарзда ўтказилди.

Сессияни Кенгаш котибияти мудири Ч.Ортиқова олиб борди. . Белгиланган регламентга асосан сессиянинг ташкилий талаблари тасдиқлангач, кун тартибидаги масалалар муҳокамаси бошланди.

      Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Салихов иштирокида ўтган сессия ишида дастлаб, туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала пандемия даврида эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача маълуот берди. Шундан сўнг, ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Холмаматовнинг батафсил ахбороти эшитилди.

      Таъкидландики, сектор раҳбарлари бошчилигида, секторларда фаолият юритаётган “камбағалчиликни қисқартириш штаби” аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан биргаликда туман ҳудудидаги 35 та маҳаллада мавжуд 35 минг оиланинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича 1 845 та оила муҳтож оилалар рўйхатига яъни “Темир дафтар”га киритилди. (Камбағал оиланинг жами оиладаги улуши 5,5 %)

“Темир дафтар”га киритилган 1 845 та оилага “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида шу вақтга қадар жами 5 млрд. 37 млн сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1,4 млрд сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилган бўлса, Республика бюджетидан 1 млрд 727 млн. сўм берилган.

       Шунингдек, Республика бюджетидан Қурбон ҳайити арафасида 315 та оилага 1 млн.сўмдан 315 млн. сўм ёрдам пули берилган.

       Президентимиз томонидан аҳолини эхтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш борасида жорий йилнинг 30 июл куни қабул қилган ПФ-6038 сонли фармонига асосан 1520 та муҳтож оиланинг 6420 нафар аъзосига 220 минг сўмдан жами 1 млрд. 412 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

       Бундан ташқари, муҳтож оилалардаги меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни доимий ишга жойлаштириш борасида ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилган. Жумладан, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар 2 350 нафарни ташкил қилиб, бугунга қадар уларнинг жами 2 019 нафари ёки 87,3 фоизининг бандлиги таъминланган.

       Туманда 239 та саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми 154,2 млрд. сўмни ташкил этади. Пандемия сабабли кўпчилик саноат корхонаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

       Бюджет даромадларини ошириш мақсадида “0” фоиз кўрсатгич билан ҳисобот берган корҳоналар фаолияти ўрганилиб 750 млн. сўм қўшимча қиймат солиғи ундирилиши ҳисоблаб чиқилган.

      Туманда 137 та савдо, хизмат кўрсатиш ва транспорт корхоналари мавжуд бўлиб, уларнинг 46 фоизи белгиланган солиқ миқдорининг ярмини ҳам тўламаган (ҳар бирига ойига камида 200 минг сўмдан бўлиши керак). Бунинг ҳисобига 132,4 миллион сўм солиқ ундирилади.  Фаолият юритувчи хўжалик субъектларининг ҳам 443,3 миллион сўмлик қарздорлиги мавжуд. Камерал солиқ текшируви ҳисобига 1,4 млрд. сўм қўшимча солиқлар ҳисобланган.

       Сессияда мазкур масала бўйича берилган ҳисоботда таъкидланган саноат, тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинган ишлар, белгиланган режалар, янги иш ўринлари яратиш натижалари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

         Сессияда 2020/2021 йилги ўқув йилини бошлаш тартиби тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу борада туман халқ таълими бўлими бошлиғи С.Ортиқованинг маърузаси эшитилди.

        Туманда мактаб ўқувчиларининг Коронавирус пандемияси шароитида хавфсиз таълим олишини таъминлаш ҳамда тумандаги мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ўртасидаги ўтказилган сўровномалар натижаларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 24 августдаги йиғилиш баёнидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 24-моддаларига асосан тегишли қарор лойиҳалари муҳокама қилинди.

       Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари Оқдарё туман  Кенгаши котибияти мудири, бош ва етакчи мутахассислар функционол  вазифаларни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда хизмат вазифаларида ўзгаришлар бўлганлиги сабабли халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш ва депутат сайловини ўтказиш тўғрисидаги масалалалар муҳокама қилинди.

      Масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

 

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM