Куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида йиғилиш ўтказилди

 Куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида йиғилиш ўтказилди

 

     Жорий  йилнинг  27 август куни Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  7-сонли мактабгача таълим ташкилотида туманимиздаги нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарлари иштирокида туман мактабгача таълим бўлими мудири Бахтигул Асророва ва бўлим ходимлари  томонидан карантин қоидаларига амал қилинган ҳолатда Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, болаларни соғлом овқатлантириш ва болаларга карантин қоидаларига қатъий риоя қилган холда таълим-тарбия бериш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман оилавий мактабгача таълим ташкилотларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш  бўйича тавсиялар берилди.

     Йиғилиш давомида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болаларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гуруҳ хоналарида фойдаланилаётган буржуйка иситиш печлари ўрнига локал иситиш тизимини ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.

    Бўлим мудири Б.Асророва томонидан  Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини шу масала юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб берилди. Йиғилиш якунида йил давомида фаол ишлаган МТТ раҳбарлари  рағбатлантирилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM