Вилоят масъуллари томонидан ўқув семинари ўтказилди

    Вилоят масъуллари томонидан ўқув семинари ўтказилди

 

       Бугун Оқдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси мутахассислари Б.Шоназаров, К.Фозилов ҳамда Оқдарё туман ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи мутахассиси А.Алиқуловлар томонидан туман ташкилотлари ходимлари иштирокида IS_docflow электрон ҳужжат айланиши тизимини мукаммал ўргатиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.

         Семинарда ташкилотлардан иштирок этган масъул ходимлар электрон ҳужжат айланиш тизими бўйича муҳим маълумотларга эга бўлишди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM