Сифатли уруғлик жамғармасини яратишга бағишланган  кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди

Сифатли уруғлик жамғармасини яратишга бағишланган  кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди

     Бугун Оқдарё туманига Самарқанд вилоят қишлоқ хўжалиги мутасаддилари ташриф буюришди. Вилоят, туман қишлоқ хўжалиги мутасаддилари ҳамда уруғлик етиштирувчи фермер хўжаликлари раислари иштирокида Янгиобод ММТП ҳудудидаги “Қамбар ота” уруғчилик фермер хўжалиги даласида жорий йилда уруғлик учун экилган ғўза майдонларида апробация ўтказиш ва сифатли уруғлик жамғармасини яратишга бағишланган  кўргазмали семинар йиғилиши ўтказилди.
      Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Зафар Эргашев ҳамда вилоят уруғчилик бошқармаси бошлиғи Зайниддин Нахаловлар тадбир иштирокчиларига уруғлик учун экилган ғўза майдонларида апробация ўтказиш, сифатли уруғлик ва мўл ҳосил етиштириш борасидаги муҳим маълумот ва тавсиялар беришди.

     Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM