ОҚДАРЁ ТУМАНИДА ХИЗМАТЛАР ҲАЖМИ КЎТАРИЛМОҚДА

    ОҚДАРЁ ТУМАНИДА ХИЗМАТЛАР ҲАЖМИ КЎТАРИЛМОҚДА

 

      Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2020 йил             январь–март ойларида Оқдарё туманида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 71,6 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,0 % ни ташкил этди.

      Оқдарё туманида энг катта хизматлар ҳажми савдо хизматлари     (37385,0 млн. сўм) ва транспорт хизматлари (14608,4 млн. сўм) га тўғри келади.

      Энг кичик хизматлар ҳажми эса, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (62,6 млн. сўм) ва молиявий хизматлар (0,7 млн. сўм) га тўғри келади.

     Оқдарё тумани бўйича юқори улуш савдо хизматлари (52,2 %) ва транспорт хизматлари (20,4 %) да қайд этилди.

     Унча юқори бўлмаган улуш яшаш ва овқатланиш хизматлари (1,7 %), меъморчилик соҳасидаги хизматлар (0,2 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (0,1 %) да қайд этилди

     Оқдарё туманида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари бошқа турдаги хизматлар (124,7 %), молиявий хизматлар (116,1 %) ва савдо хизматлари (105,5 %) да қайд этилди.

    Унча юқори бўлмаган ўсиш суръатлари шахсий хизматлар (94,1 %), таълим соҳасидаги хизматлар (91,7 %), яшаш ва овқатланиш хизматлари (89,2 %) да қайд этилди.

 

     Оқдаё туман статистика бўлими

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM