Оқдарё тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

             Оқдарё тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

       Абдуллаев Шуҳрат Донақулович жорий йилнинг 17 июнидан Оқдарё тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
       Шуҳрат Абдуллаев 1985 йилда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Оқдарё туманидаги “Ғужумсой Оқдарё” фермер хўжалиги иш бошқарувчилигидан бошлаган.
        2013 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. 
      2013 йилдан 2018 йилгача Зарафшон ирригация ҳавза бошқармасига қарашли “Оқ-Қорадарё” ирригация тизими бошқармасида назоратчи, гидротехник, канал бошлиғи вазифаларида ишлаган. 
      Ш.Абдуллаев янги лавозимга тайинлангунга қадар - Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ерлардан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM