Янгиқишлоқлик 20 та оилага 100 тадан жўжа берилди

 

                 Янгиқишлоқлик 20 та оилага 100 тадан жўжа берилди

        Карантин вақтида туманимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга оилавий тадбиркорликларини бошлаб олишларига кўмаклашиш мақсадида мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, бугун 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Баҳодир Ибрагимов раҳбарлигида “Янгиқишлоқ” маҳалласидаги кам таъминланган 20 та оиланинг ҳар бирига паррандачилик фаолиятини бошлаб олишлари учун 100 тадан жами 2000 та бройлер жўжа тарқатилди. 
       Келгусида ушбу оилаларни паррандачилик йўналишида тадбиркорликларини давом эттириши мақсад қилинган.  

             Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM