ОҚДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХАБАРИ:

           ОҚДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХАБАРИ:

 

        Айни вақтда Оқдарё тумани хавф даражаси юқори бўлган – “Қизил” тоифага киритилган.

 

      Туманда оғир худуд бўлган “Оқдарё”, Кумушкент, Пичоқчи, Лойиш, Наврўз, Мустақиллик ва Янгиқўрғон   маҳаллаларида кучайтирилган тартибли 14 та тўсиқ-постлар, шундан 5 та асосий кириб чиқиш назорат ўтказиш постлари ташкил қилинган.

 

     “Оқдарё”, Кумушкент, Пичоқчи, Лойиш, Наврўз, Мустақиллик ва Янгиқўрғон маҳаллаларида доимий рўйхатда турган фуқароларда хасталик аниқланган. Оила аъзолари, яқин қариндошлари, қўшнилар тиббий кузатувга олинган. Ушбу ҳудудларда аҳолининг карантин қоидаларига амал қилиши қатъий назорат қилинмоқда.

 

     780 та хонадондан 3296 нафар фуқаролар тиббий текширувдан ўтказилди.

 

    Бугунгача туманда коронавирус инфекциясига гумон қилинган 83 нафар фуқаролар аниқланди. (аёллар 37 нафар, эркаклар 46  нафар, вояга етмаганлар 24  нафар) 44 нафар бемор хасталикдан соғайиб, бугунги кунда реабилитация марказига жойлаштирилган.

 

      Коронавирус инфекциясига гумон қилинган 83 нафар фуқаролар билан илгари алоқада бўлган 816 нафар  фуқаролар аниқланган бўлиб, 719 нафаридан тестлар олинди.

 

    Туман ҳудудида 50 та хонадонда 252 нафар фуқаро уй шароитида карантинга олинди, 2068 нафар фуқаролар уй карантинидан чиқарилган. Ҳозирги вақтда 10 нафари туман юқумли касалликлар бўлимида даволанмоқда, 44 нафари стационар карантинда сақланмоқда, 128 нафар фуқаро “Устоз” санаториясига карантинга олинган.

 

    Туман ҳудудида истиқомат қилган 14 нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланган.

 

      Шу пайтгача туман бўйича карантин қоидаларини бузган 1618 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Карантин қоидаларига риоя этмаган 239 та автомашиналар жарима майдончаларига жойлаштирилди.

 

     Туманда “Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш” маркази томонидан эхтиёжманд оилаларга 30 май кунига қадар 2055 та хонадонларга 665.950.000 (олти юз олтмиш беш миллион   тўқиз юз эллик  минг) сўмлик 13 турдаги озиқ овқат махсулотлари ва дори-дармонлар тарқатилди.

 

     “Қизил” тоифада бўлгани учун фуқаролар жуда зарур бўлмаган тақдирда тумандан ташқарига чиқиши чекланган. Фақат махсус рухсат этилган автотранспорт воситалари билан Самарқанд шаҳрига кириб-чиқиш мумкин.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM