ТУМАННИНГ САНОАТ КЎРСАТГИЧИ

                 ТУМАННИНГ САНОАТ КЎРСАТГИЧИ

 

         Дастлабки маълумотларга асосан жорий йилнинг январь-март ойларида Оқдарё туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 48,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 104,2 % ни ташкил этди.

   Ҳисобот йилида 28,7 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2019 йил январь-мартга нисбатан 103,6 фоизни ташкил этди. Жумладан, 11,3 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб умумий ҳажмга нисбатан 38,3 % ни ташкил қилиб, 17,7 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2019 йил январь-мартга нисбатан мос равишда 105,3 фоиз ва 102,5 фоиз) ишлаб чиқарилди ва умумий ҳажмга нисбатан 61,7 % ни ташкил қилди.

 

     2020 йилнинг январь-март ойларида истеъмол товарлари ишлаб
чиқариш улуши, фоизда

            

 

           Саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг ҳиссаси

          Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январь-март ойларида туманда 48,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши амалга оширилган бўлиб, шундан
48,2 млрд. сўм ёки умумий ҳажмнинг 100,0 % ни кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.  

           Январь-март ойларида Оқдарё туманида саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг таркиби (млрд. сўмда)

 

          Давлат ва хусусий секторнинг ўзаро муносабати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий барқарор вазиятни таъминлашда хусусий бизнеснинг манфаатдорлигини оширишда катта хизмат қилади. Ўз навбатида, мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ Оқдарё туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида нодавлат секторнинг улуши салмоқли эканлигини кўриш мумкин. Тармоқ корхоналари томонидан жорий
 йилнинг январь-март ойларида 48,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,2 % ни ташкил этди, шунинг билан бирга давлат секторида 0,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб умумий ҳажмга нисбатан 0,2 % ташкил этса, нодавлат секторида 48,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмга нисбатан 99,8 % ташкил этди.

 

       Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш давлат ва нодавлат секторларида (фоиз ҳисобидаги улуши)

 

        Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади. 
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида ишлаб чиқарилган  саноат маҳсулоти ҳажмини шаҳар ҳамда  туманларни  вилоят кўрсаткичлари билан таққослаш орқали таҳлил қилиш, саноат маҳсулотини  аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори динамикасини кузатиб бориш, ҳудудлардаги устувор вазифаларни ва ўсиш нуқталарини белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида жорий йилнинг январь-март ойларида Оқдарё туманида саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши 48,2 млрд.сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич Самарқанд вилоятининг жами саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилишида 1,5 % ташкил этди. Туманда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажми аҳоли жон бошига 303,0 минг. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,1 % га етказилганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, туманда истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиши
28,7 млрд. сўмни ташкил қилиб, Самарқанд вилоятининг жами  истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишида 1,8 % ташкил этди. Туманда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари аҳоли жон бошига 180,5 минг. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,5 % га етказилганлигини кузатишимиз мумкин.

 

       Оқдарё туман статистика бўлими

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM