Идрис бобога ҳам эсдалик юбилей медаллари топширилди.

      Идрис бобога ҳам эсдалик юбилей медаллари топширилди

     9 май – хотира ва қадрлаш куни ҳамда ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан туман ҳокими Н.Сулаймонов, туман мудофаа ишлар бўлими бошлиғи майёр Ҳ.Атаев  ҳамда ДҲХ туман бўлими бошлиғи томонидан “Лойиш” маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳакимов Идрис бобога давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан берилган "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги" эсдалик юбилей медали ҳамда "Ўзбекистонлик иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари" китоби, шунингдек, Россия Федерацияси Президенти томонидан юборилган медал, эсдалик совғалари топширилди.
       Бугунги кунда 90 ёшни қаршилаган Идрис бобо ушбу эътибордан бениҳоя миннаддор эканлиги билдириб, юртимиз тинчлигини сўраб дуо қилдилар.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM