Саҳоватпеша инсон

      Саҳоватпеша инсон

        Туманимизда Бурхон бобо Қорабоевни ҳамма элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган, саховатпеша инсон деб билишади. “Ўзбекистон” маҳалласида ўз фермер хўжалигини ривожлантириш билан бир қаторда давлатимизга ҳамда маҳалла аҳлига жуда кўп ёрдами сингган. Ҳалол меҳнат ортидан фарзандларини уйли-жойли қилиб, муборак ҳаж зиёратига ҳам муяссар бўлиб, ҳозирда қарилик гаштини сурмоқда. “Оқдарё        Ўзбекистон” фермер хўжалигини ҳозирда у кишининг фарзандлари юритишмоқда.
        Айни синовли кунлар, карантин вақтида бундай инсонлар жим қараб тура оладими? Албатта, йўқ.
     Бугун Бурхон бобо ташаббус кўрсатиб, 50 оилага мўлжалланган 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини туман маҳалла ҳайрия жамоатчилик марказига ҳайрия қилди. Ушбу ҳайрия рўйхат асосида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди. Ушбу саховат учун Бурхон Қорабоевга Оқдарё туман ҳокимлиги миннатдорчилик билдиради.

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM