Ҳоким шароити оғир оилалар ҳолидан хабар олди

Ҳоким шароити оғир оилалар ҳолидан хабар олди

 

       Карантин вақтида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, айниқса, ҳозирги вазиятда уларга янада кўпроқ эътибор қаратиш олдимиздаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Қийин вазиятда қолсада айрим фуқаролар ёрдам сўрашга уялишадими, айтарли мурожаат ҳам қилишмайди.

       Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда туман ҳокими Н.Сулаймонов оғир шароитда турмуш кечираётган оилалар ҳолидан хабар олмоқда. Жумладан, бугун ҳоким Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролардан  соғлигини йўқотган ёлғиз она Ё.Амирқулова, ёлғиз она  Г.Алимова, ёлғиз она Э.Комилжонова , соғлигини йўқотган З.Бўлаковаларнинг оилавий шароити, муаммолари, турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Ушбу фуқароларга тиббий, моддий ҳамда хўжаликларидаги томорқадан самарали фойдаланишларида амалий ёрдам бериладиган бўлди. Шунингдек, бугуннинг ўзидаёқ ушбу оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди.

 

             Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM