Саҳоватли инсонлар кўпаяверсин

     Саҳоватли инсонлар кўпаяверсин
 

    Халқимиз синовли кунларни кечираётган даврда саҳоватли инсонларнинг борлиги, уларнинг ҳайрли амаллари барчани мамнун этиб, одамларнинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати ила мураккаб вазиятларни эсон-омон, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишимизга ишонч ва куч-ғайрат бағишламоқда.
  Куни кеча туман “Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га туманимизнинг саҳоватпеша инсонларидан “Ўзбекистон” маҳалласидаги “Малика Афруза” фермер хўжалиги раҳбари Рафиқ Турсунов томонидан  100 кг гуруч, 100 кг шакар, 100 кг картошка, 100 кг пиёз, 100 кг сабзи, 70 кг ўсимлик ёғи ҳайрия қилинди. Ушбу ҳайриянинг бир қисми шу куннинг ўзидаёқ “Ўзбекистон” маҳалласидаги 20 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга юборилди.
  Мазкур ҳайрия учун “Малика Афруза” фермер хўжалиги аъзоларига Оқдарё туман ҳокимлиги самимий миннатдорчилик билдиради!

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM