Маҳаллада нима гап?

        Маҳаллада нима гап?

 

      Оқдарё туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан мунтазам равишда маҳаллалардаги вазият ҳамда МФЙ раислари ва ўринбосарлари иш фаолияти ўрганиб борилмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, бугун "Пўлатдархон", "Бошдархон", "Янгиравот - 2 " МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти , ижро интизоми ўрганилди. МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарларига тегишли тавсиялар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга "Ҳомийлик маблағларини мувофиқлаштириш Маркази" туман бўлими томонидан озиқ -овқат маҳсулотлари берилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM