Давлат мукофотлари билан тақдирланган ёшлар

 

Давлат мукофотлари билан тақдирланган ёшлар

 

 

 

 

 

 

1.

             

Бахромов Илхом Исмоил ўғли –ўзбек,
1997 йил, Самарқанд вилоятида тўғилган.
Маълумоти тугалланмаган олий. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти талабаси.
Спорт якка курашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиси. Юнон рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Халқаро тоифадаги спорт устаси.

2011-2013 йиллар Илхом Баҳромов ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида миллий терма жамоаси аъзоси сифатида муваффақиятли қатнашиб олтин медалларга сазовор бўлган.

2013 йилда Илхом Баҳромов Монголия давлатида ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб олтин медалга сазовор бўлган.

2014 йилда Илхом Баҳромов Тайлант давлатида ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб олтин медалга сазовор бўлган

2014 йилда Илхом Баҳромов Хитой Халқ Республикасининг Нанкин шаҳрида ўтказилган ёшлар олимпиадасида 50 кг. вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаб олимпиада чемпионлигини кулга киритди.

2015 йил Илхом Баҳромов спорт сохасидаги эришган натижалари учун Ўзбекистон Республикаси Кўкрак нишони белгиси билан тақдирланди хамда ушбу йилнинг энг яхши спортчиси номига сазовор бўлди.

2016 йилда Илхом Баҳромов Филипин давлатида ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб олтин медалга сазовор бўлган.

2016 йилда Илхом Баҳромов Франция давлатида ёшлар ўртасида ўтказилган Жахон чемпионатида 2-ўринни эгаллаб кумуш медалга сазовор бўлган.

2017 йилда Илхом Баҳромов Филландия давлатида ёшлар ўртасида ўтказилган Жахон чемпионатида ўринни эгаллаб бронза медалга сазовор бўлган.

2018 йилда “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби.

 

 

 

2. 

             

Ўзбеков Лазизхон Хомидхон ўғли – ўзбек,

2001 йил, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида тўғилган.

Маълумоти тугалланмаган олий. Самарқанд давлат университети талабаси.

2018 йилда Узбеков Лазизхон Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида Юнон-Рум кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб бронза медалига сазовор бўлган.

2018 йилда Узбеков Лазизхон Хорватия давлатининг Загреб шаҳрида ёшлар ўртасида Юнон-Рум кураши бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашиб олтин медалига сазовор бўлган.

2018 йилда Узбеков Лазизхон Россия давлатининг Москва шаҳрида ёшлар ўртасида Юнон-Рум кураши бўйича ўтказилган Халқаро Гран-При турнирида муваффақиятли қатнашиб олтин медалига сазовор бўлган.

2019 йилда “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM