Кўпчилик кўмагида бир оила обод бўлди

 

         Кўпчилик кўмагида бир оила обод бўлди

        

         Жорий йилнинг 20 октябрь куни туманимизнинг Бобур маҳалласи Қоратут қишлоғида истиқомат қилувчи Жабборов Абдурахмон ака беш кундан сўнг тўй қилиб, ўғлимни уйлантираман, деб тараддуд кўраётган бир вақтда хонадонида бахтсиз ходиса ёнғин юз берди. Оқибатда ушбу хонадон буткул ёниб кетди ва оила оғир вазиятга тушиб қолди.

         Дўст бошга кулфат тушганда билинади деганларидек, маҳалла, қўни-қўшни, қариндош-уруғ уйни қайта қуриш учун ёрдамга келишди. Туман ҳокимлиги томонидан қурилиш махсулотлари учун моддий ёрдам ажратилиб, тўққиз кун ичида ҳашар йўли билан уй қайта тикланди.

         Куни кеча Абдураҳмон ака тўй қилиб, янги уйга келин туширди. Шу муносабат билан бугун туман ҳокими Ф.Абилов  ушбу хонадонга ташриф буюриб, хонадон соҳиби Абдураҳмон ака ва у кишининг оила аъзолари билан самимий суҳбатда бўлди. Янги бунёд бўлган оилага тўёна, эсдалик совғалари топширилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM