"ÖZKARA TEKSTİL" фирмаси билан  туманга жами 1,1 млн АКШ доллари микдорида  инвестиция киритиш бўйича битим имзоланди.

"ÖZKARA TEKSTİL" фирмаси билан  туманга жами 1,1 млн АКШ доллари микдорида  инвестиция киритиш бўйича битим имзоланди.
Оқдарё туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Жўраев Баҳодир Нишонович  тумандаги  "Кая Текстил Кимя" МЧЖ раҳбари Садик Кая билан биргаликда Туркиянинг Газиантеп шахрида бўлиб ўтган Гиламчилик йўналишидаги халқаро кўргазмада катнашиди. Шунингдек Газиантеп Савдо саноат палатасида икки томонлама фойдали муносабатлар ўрнатилиши, турк тадбиркорларини туманга жалб килиш юзасидан бўлиб ўтган учрашувда қатнашиб.  Хизмат сафари якунида "ÖZKARA TEKSTİL" фирмаси томонидан туманга жами 1,1 млн АКШ доллари микдорида гиламчилик сохасини ривожлантиришга инвестиция киритиш бўйича битим имзолаб Ўзбекистонга қайтдилар.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM