Имкониятлардан хотин-қизлар унумли фойдаланишмоқда

Имкониятлардан хотин-қизлар унумли фойдаланишмоқда

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида Оқдарё туманида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Пичоқчи маҳалласининг Пичоқчи  қишлоғида яшовчи фуқаро Хамида Мардиеванинг  хонадонига туман ҳокимлиги ташаббуси билан 10 та тикув машинаси олиб келиниб, маҳаланинг 10 нафар хотин-қизлари бандлиги таъминланди. Шунингдек, Темирак маҳалла фуқаролар йиғини биносида 10 та тикув машинаси берилиб, тикув цехи ташкил этилди ва маҳалладаги ишсиз ўн нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Бугун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ю.Ўроқова ушбу тикувчилик цехларидаги иш жараёни билан яқиндан танишиб, иш фаолиятини янада ривожлантириш борасида таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM