Оила – маънавиятимиз таянчи

Оила – маънавиятимиз таянчи

   Оила маънавияти, у оила аъзоларининг шахсий маънавиятларига асосланиб, миллат маънавий қадриятлари таъсирида юксалиб боради.

  Таниқли психолог ва психотерапевт Вирджиния Сатир: “Оила - бутун олам микрокоиноти. Уни тушуниш учун оилани ўрганиш етарли. Оилада мавжуд бўлган ҳокимият, сирдошлик, мустақиллик, ишонч, мулоқот кўникмалари - ҳаётдаги кўпгина ходисалар калити. Агар биз дунёни ўзгартирмоқчи бўлсак, оилани ўзгартиришимиз зарур”, деган фикрларни билдиради.

Оила аъзоларининг хар бири шахс сифатида муайян маънавий дунёга эга бўлиб, улар ўртасидаги яқин муносабатлар, мулоқотлар натижасида оилада ўзига ҳос оилавий маънавият юзага келади. Оила маънавиятида ота ва онанинг маънавий фазилатлари эр-хотинлик муносабатларининг шарқона юкори инсонийлик ва ахлоқийлик даражасини белгилаб беради. Оила маънавият олами ўзаро ҳурмат, қадрлаш, ҳамкорлик, муросасозлик, меҳрибонлик, раҳмдиллик, меҳр-оқибат, сабр-бардошлилик, инсон-севарлик, олижаноблик, катталарга хурмат, кичикларга иззат каби маънавий кадриятларни ўзида мужассамлаштириши муҳимдир. Бундай кадриятларнинг оилада эъзозланиши, бунга амал қилиниши оилада    шундай маънавий мухит ва иқлимни яратидики, ўсиб келаётган авлод соф қалби ва онги шаклланишида ўта аҳамиятлидир.

Оила маънавий кўрғон бўлибгина колмай ёш авлод таълим-тарбиясининг илк масканидир. Президентимиз  таъкидлаганларидек: «Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк хаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёкарашини белгилайдиган мезон ва қарашлари яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир»

Мухтасар қилиб айтганда, оила покликка ва софликка, икки томонлама муҳаббатга, садоқат ва вафодорликка асосланиши керак. Бу фарзандлар тарбияси учун муҳим омил ҳисобланади. Шахс маънавияти, унинг дунёқараши, эътиқодига кўникмалар мажмуи асосан оилада шаклланади. Шу маънода, оила-ҳақиқий маънавият ўчоғи ва кўрғони, мафкуравий тарбия омили ва муҳитидир. Бинобарин, миллий ғоямиз, мафкурамизга хос юксак туйғулар илк бор оила муҳитида сингади. Бу жараён боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга оширилади. Оила унинг асрлар мобайнида сақланиб келаётган муқаддас анъаналари орқали ёшларда ватанга муҳаббат, иймон-эътиқод, масъулият, ватанпарварлик, инсонпарварлик, илмга иштиёқ, меҳнатсеварлик кўникмалари шаклланади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ўзига хос тараққиёт ва ривожланиш йўлини босиб ўтмоқда ва бугунги кунда жамиятни ижтимоий-маънавий юксалтириш, оилавий муносабатларни жамиятда тутган ўрнини, мавқеини мустаҳкамлаш, соғлом авлод тарбиясига аҳамият бериш асосий вазифалардан бўлиб қолмоқда. Ижтимоий муносабатлар жамиятнинг тузилишини вужудга келтиради. Ижтимоий муносабатлар ижтимоий ҳаётнинг, айниқса, оилавий ҳаётни моҳиятини ифодалайди. Оила эса одамларнинг иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланган ижтимоий бирликдир. Оилавий бирликда шахслар ўртасида ахлоқий, психологик, жисмоний ва хўжалик-маиший алоқалар содир бўлиб, улар ҳаётда ва мақсадларда умумийликни вужудга келтиради. Баркамол авлодни тарбиялаш-буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш демакдир. Баркамол авлодни тарбиялаш икки жиҳат – ёш авлодни жисмонан соғлом этиб тарбиялаш ва уларни маънавий баркамол этиб вояга етказишни ўзида мужассамлаштиради. Инсон маънавий баркамол бўлиши учун, энг аввало, жисмонан соғлом бўлиши лозим. Бу оддий ҳол, аммо у жамиятимиз ривожи – келажагини таъминловчи омилдир.

"Оила" илмий амалий тадқиқот маркази раҳбари

Д.Адилова 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM