Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгаши фаолияти тўғрисида МАЪЛУМОТ

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгаши фаолияти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши томонидан 2022 йил 10 ой давомида 20 та сессия ўтказилиб, унда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларининг жами 181 маротаба ҳисобот ва ахборотлари эшитилди.

Жумладан,Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамасининг қарор фармон, фармойишлари ижроси бўйича 109 маротаба ҳисоботлар, 23 мартта ахборотлар эшитилган бўлса, ваколат доирасида 49 маротаба муҳокама, назорат таҳлили, ҳоким қарорларини тасдиқлаш ва бошқа масалаларда қарорлар қабул қилинди.

Бугунги кунга қадар туман Кенгаши депутатлари томонидан жойлардаги ўрганишлари натижасида аниқланган комунал соҳа, газ, электр энергияси, йўл ва шу каби бошқа мавжуд муаммолар юзасидан, шунингдек, фуқаролар томонидан келиб тушган турли мазмундаги мурожаатларидан келиб чиқиб, туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларигажами 84 та депутатлик сўровлари жўнатилган.

Жўнатилган депутатлик сўровларидан белгиланган муддатларда жавоб берилганлари 68  та;

муддатидан кечикиб жавоб берилганлари 19 та;

умуман жавоб берилмасдан қолдирилганлари 8 та;

муддати борлар 8 тани ташкил этади.

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши худуд депутатлари томонидан жойларда ўтказилган учрашувлар 129 тани ташкил этиб, аниқланган муаммолар 271 ташкил этиб, шундан 149таси ҳал этилган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг  183 та мурожаатлари ўрганилган ва 76 таси ижобий ҳал этилган, 67 тасига тушунтириш берилган, 19 таси рад этилиб, 21 таси иш жараёнида.

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатини даҳлсизликдан маҳрум этиш бўйича киритилган тақдимномалар 2 тани ташкил этиб, шундан 1 таси қаноатлантирилган ва 1 таси рад этилган.

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаш томонидан 20 та сессиялар ОАВда ёритилган, шундан 17 таси онлайн тарзда ёритилган.

Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши сессияларда ижро ҳокимияти органларининг 11 нафар раҳбарларга нисбатан интизомий чора кўриш бўйича таклифлар киритилган.

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM