МЕҲР НУРИ СИЗГА АРМУҒОН

МЕҲР НУРИ СИЗГА АРМУҒОН

Бугун 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни. Шу муносабат билан бугун  Оқдарё туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун “Милана” базмгоҳида байрам дастурхони ташкил қилинди.
Тадбирда туманимизда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 150 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.
Мазкур меҳр-мурувват тадбирида туман ҳокими ўринбосари С.Луқмонов сўзга чиқиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, ҳар бири Давлатимиз раҳбарининг эътиборида эканлигини таъкидлаб, уларга соғлик-саломатлик тилади. Туман ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркорлар томонидан  тадбир иштирокчиларига совғалар улашилди. 
Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан консерт дастури намойиш этилди.

   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM