Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди

 

         Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Тадбирни Кенгаш котибияти мудири Ч.Ортиқова олиб борди. Белгиланган талаблар асосида кун тартиби тасдиқланиб, депутатлар сессияга киритилган масалалар муҳокамасига киришишди.

       Сессия ишида туманда “AFRASIAB JEANS TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятига ғаллачилик кластери ташкил этишга рухсат бериш тўғрисидаги масала кўрилди. Масала юзасидан туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Абдуллаев ҳамда “AFRASIAB JEANS TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шерзод Олимовларнинг маърузалари эшитилди.

        Такидландики, ташкил этиладиган ғаллачилик кластерлари Вазирлар Маҳкамасининг қароридан келиб, ишлаб чиқаришнинг замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда, бошоқли дон етиштириш ёки уни шартнома асосида сотиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорга етказиб беришни таъминлайди. 

      Ғаллачилик кластери томонидан етиштириладиган бошоқли донни давлат хариди учун сотиш бўйича шартнома тузилмайди хамда ғаллачилик кластери ҳосилдорликни ошириш чораларини кўради ва ҳар бир гектар суғориладиган ер майдонидан камида 70 центнер ҳосилдорликка эришишни таъминлайди ҳамда ўзи етиштирган бошоқли доннинг камида 50 фоизини қайта ишлаш, шу жумладан озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали қўшилган қиймат занжирини хосил қилади.

       Ғаллачилик кластери фермер хўжаликларидан фарқли ўлароқ дастлабки 3 йилда 30 фоиз, 5 йилда 50 фоиз бошоқли дон экиладиган майдонларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этади.

      Туманда янгидан ғаллачилик кластери сифатида ташкил этилаётган “Афросиёб женс текстел” МЧЖ кластер корхонаси тумандаги ғалла етиштирувчи 261 та фермер хўжаликлари томонидан қарийб 16 минг тоннага яқин етиштирилган бошоқли донни тўғридан-тўғри (фючерс) шартномаси орқали харид қилиш ва уни қайта ишлаш хисобига кластер томонидан 50 нафар янги иш ўринлари яратилиб, туманимиз ахолисини ун ва ун махсулотларига бўлган талабини қисман қопланишига эришилади.    

       Маълумот учун, жорий йилда туманимизда 2020 йил ҳосили учун 276 та фермер хўжаликлари томонидан жами 9610 гектар майдондан 32 850 тонна бошоқли дон хирмони барпо этилиб, бу борада режа кўрсаткичи 100,1 фоизга ортиғи билан бажарилди ва ғалла етиштириш бўйича туманимизда ўртача ҳосилдорлик 43.6 центнерни ташкил этди. 

      Аммо, бугунги кунда бу кўрсаткичлар ҳеч биримизни қаноатлантирмаслиги, рақобатбардош, бозор ва экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ҳавфсизлигини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан, айниқса ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар кўришимизни тақазо этади. 2021 йил хосили учун 9610 гектар майдонда етиштирилиши режалаштирилган қарийб 70 минг тоннадан ортиқ, шундан давлат хариди учун 18 656 тонна, тўғридан-тўғри шартнома асосида 15 448 тонна бошоқли дон сотилиши хамда 36 минг тонна дон махсулотлари фермер хўжаликлари ихтиёрида қолиши кутилмоқда. Бунинг натижасида фермер хўжаликларининг етиштирган ғалла хосилидан олинадиган даромади ўтган йилларга нисбатан кескин ошиб, бу эса, фермер хўжаликларининг ерга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириб, соҳага бозор механизмларини кенг жорий этиш ва бунинг натижасида ғаллачиликда юқори ҳосилдорликка эришиш нуқтаи назаридан туманимизда ушбу ғаллачилик кластерини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

      Сессияда мазкур масала бўйича берилган ахборотда таъкидланган ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатларини ошириш мақсадида ғаллачилик йўналишида кластерини ташкил этиш ҳақидаги маълумотлар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

        Муҳокамадан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

       Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM