Пилла қабул қилиш бошланди

     Пилла қабул қилиш бошланди

      Бугунги кунга келиб пиллакорларимизнинг машаққатли меҳнати ўз ҳосилини бера бошлади. Айни вақтда ишга шай ҳолатга келтирилган “ОҚДАРЁ ИПАГИ” МЧЖда пилла қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди. Бугун ушбу улкан залворли вазифани бошлаш олдидан қуръон тиловат қилинди ва эҳсон учун қўй сўйилиб, муҳтож оилаларга тарқатилди.
  Туманда режадаги 257 тонна пилла етиштириш учун 4670 қути ипак қурти боқилди. Шундан 3432 қути хориж уруғи ва 1238 қути маҳаллий ипак қурти уруғи бўлиб, 3832 хонадонда боқилди.
  Жорий йилда “ОҚДАРЁ ИПАГИ” МЧЖда 257 тонна хом пилла қайта ишланиб, 95,1 тонна қуруқ пилла тайёрлаш ва ундан 34 тонна ипак ишланиб, 1,6 миллион АҚШ долларлик маҳҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM