Ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида

                               Ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида

         Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 23 август куни  Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш  чора тадбирлари мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши, устозларга юксак ҳурмат эҳтиром кўрсатиш жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилиши зарур эканлиги белгиланди.   Жойларда барча раҳбарлар ва мутасаддилар  "Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб  мактабларга борайлик" шиорини дастуриламал қилиб, мактаб таълимини ривожлантиришга йўналтирилган буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига етакчилик қилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ижроси доирасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва кўзланган пировард натижаларга эришилишини таъминлаш, бу борадаги масъулларнинг фаолиятини тўғри ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси ўринбосари Суҳробжон Мақсудов, Тошкент  Давлат темир йўллари   институти катта ўқитувчиси Баҳриддин Саълимов, Вилоят ёшлар иттифоқи раиси Абдулло Асланов, ёшлар билан ишлаш бўйича туман ҳокими  ўринбосари Маъруфхон Саидмуродов иштирокида туман халқ таълими бўлимида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш юзасидан тавсиялар бериб ўтилди ҳамда мактабларда бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишиб боришлари айтиб ўтилди.  Ишчи  гуруҳ мактабларга бориб, мактаблар ҳолати, таълим сифатига эътибор қаратишди.

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Maked by: SAKTRM