Оқдарё туман ихтисослаштирилган мактабида “Сўнгги қўнғироқ” янгради

Оқдарё туман ихтисослаштирилган мактабида “Сўнгги қўнғироқ” янгради

Ҳар йили мактабларда 25 май “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранг сочади. Хусусан, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари тизимидаги Оқдарё туман ихтисослаштирилган мактабида ҳам тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Унда туман ҳокими Шерзод Қудратов иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шокир Султонов иштирок этиб, битирувчиларга келгуси ўқишларида омад ва зафарлар тилади.

Тадбирда ўқув йилида юқори натижаларга эришган фаол устозлар ва ўқувчилар, ота-оналар туман ҳокими томонидан сетификат ва ташаккурномалар топширилди. 

Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ эса, ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM