Фуқароларга тушунтириш берилди

Фуқароларга тушунтириш берилди

 

Жорий йил 19 декабр куни Youtube ижтимоий тармоғидаги Шухрат Мусаевнинг каналида Оқдарё тумани “Кумушкин” қишлоғи аҳолиси ўз мурожаатида қишлоқ яқинида қурилаётган фермадан чиқадиган бадбўй ҳид уларнинг соғлиқларига зарар етказишидан хавотирда эканлиги маълум  қилинди. Тасвирга олиш жараёнида блогерларга ҳолат бўйича Оқдарё туман масъул ходимлари томонидан батафсил ахборотлар берилди. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов, туман сектор раҳбарлари Кумушкент маҳалласида фуқаролар билан учрашиб, Кумушкентда қурилаётган чорвачилик комплекси масаласини муҳокама қилишди. Учрашувда фуқароларга мазкур чорвачилик лойиҳаси аҳолига зарар етказмайдиган ҳолда қурилиши ва бу лойиҳа орқали маҳалладаги ишсиз фуқароларга янги иш ўринлари яратилиши, бир сўз билан айтганда, халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳот эканлиги батафсил тушунтирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM