ОҚДАРЁ ТУМАНИ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАРКАЗИДА ВИЛОЯТ МИҚЁСИДАГИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ОҚДАРЁ ТУМАНИ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ  ЎҚУВ-УСЛУБИЙ  МАРКАЗИДА ВИЛОЯТ МИҚЁСИДАГИ  ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий асоциацияси томонидан 2021 октябр  ойида  эълон қилинган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини  қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  давлат  грантининг    ғолиби - Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасасининг лойиҳаси асосида ташкил этилган “Оқдарё туман ННТлари ўқув-услубий маркази”  тумандаги мавжуд  14 та нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 19 нафар кўнгилли ёшлар билан жами 33 нафар тингловчиларга  йил давомида ўқув машғулотларини онлайн ва офлайн тарзда ташкил этди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ҳамда  фаолиятларини ахборот, маслаҳат ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги ушбу  лойиҳа муаллифи “Олтин мерос” Оқдарё туман жамоат фондининг раҳбари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Ўз.ННТМА тренерлар штабининг аъзоси Ойгул Маматова ташаббуси билан амалга оширилаётган ўқув-услубий, амалий  ишлар   ўзининг ижобий натижаларини намоён этмоқда. Ўқув машғулотларида ҳукуматимизнинг нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш ҳамда кафолатлаш тўғрисидаги қонун ва қарорлари, концепцияси, нодавлат  нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамиятидаги ўрни, молиялаштириш манбалари, лойиҳа ёзиш ҳамда грант танловларида қатнашиш қоидалари тўғрисидаги энг муҳим билим ва маълумотларга эга бўлдилар.

Ўқув йили давомида ўқув марказининг тингловчилари томонидан ўнлаб янги лойиҳалар яратилди. Ҳозирги кунда туманда  6 та давлат гранти танловларида ғолиб бўлган   лойиҳалар  давлатимиз ислоҳатларига ҳамда фуқаролик жамияти тараққиётининг ривожланишига самарали хизмат қилмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат  ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди эълон қилган 3-тур давлат гранти ғолиби “Мустақиллик” МФЙ,  “Олтин мерос” ННТ, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди эълон қилган  давлат грантларининг  ғолиблари “Примкент” ҳамда  “Ўзбекистон” МФЙлари тақдим этган  лойиҳаларнинг  муаллифлари  Норбуви  Нурматова, Наврўз Ҳасанов, Мадина Бобожонова, Фаёз Раббонаевлар ўз лойиҳаларининг  амалиётида сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.

Жорий йил 17 ноябрь куни Оқдарё туманидаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўқув-услубий марказида вилоят миқёсида ўтказилган тадбирда  "Мактаб,  оила ва маҳаллада ўтказилаётган тадбирларнинг маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий аҳамиятини очиқловчи ҳамда тарғиб этувчи  "Янги овоз" мультимедиа марказини ташкил этиш" номли янги  лойиҳанинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

- Нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик,  лойиҳалар ёзиб, грант танловларида иштирок этиш маҳалла фуқаролар йиғинларига катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда”- дейди  Ўзбекистон МФЙ раиси Назирхон Қорабоев.

Тадбир қатнашчилари семинар- тренинг  машғулоти ҳамда янги лойиҳанинг  тақдимотидан сўнг  "Яшил макон"  Республика умуммиллий  лойиҳасида иштирок этиш  анъанасини давом эттириб,  "Олтин мерос" ННТ тасарруфидаги "Тоҳир ва Зуҳра" зиёратгоҳи ҳудудида кўчат экиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар .

Тадбирда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Самарқанд вилояти бўлими вакиллари, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди , туман ҳокимлиги мутасаддилари, адлия бўлими,  туманда фаолият кўрсатаётган барча ННТ раҳбарлари ва Ўқув марказининг  кўнгилли тингловчилари  иштирок этдилар.

 Тадбир қатнашчилари туманда  фаолият кўрсатаётган барча нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги, жумладан туман ҳокимлиги билан ижтимоий шериклик асосида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо бердилар ва истак  ҳамда  таклифлар билдирдилар.

2015-2022 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM