Янги йил байрамига газ плитаси совға қилинди.

Янги йил байрамига газ плитаси совға қилинди

Бағри кенг халқимиз орасида меҳр-оқибат, рахбарларимизда эса ўз халқини севиш, халқига ғамхўр бўлиш сингари нозик ва саҳоватли туйғулар бўлиши лозимлигини кўп эшитганмиз. Ана шундай рахбарлардан бири туманимиз ҳокими Ф.Н.Абилов томонидан доимий равишда ижтимоий аҳволи оғир, ногирон, ёрдамга муҳтож оилалар  ҳолидан хабар олиниб, моддий таминоти таъминлаб келинган.

 Бугун яна шундай бир саховатпешаликнинг гувоҳи бўлдик. "Миёнкол" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли  Кўксоқол қишлоғида истиқомат қилувчи Абдурахмонова Дилнозанинг оилавий шароити ўрганиб чиқилиб, туман ҳокими томонидан янги йил совғаси сифатида газ плитаси совға қилинди.  Газ плитасини олган фуқаро туман ҳокимига ташаккурнома ёзиб бердилар.

 "Миёнкол" маҳалласи фуқароси Абдурахмонова Дилнозага газ плитаси совға қилинди.

                                              

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM